Одил подшоҳлар тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 09:48

Адолатли подшоҳ ҳақ таолонинг халойиққа кўрсатган марҳаматидир; бундай шоҳ мамлакат учун тинчлик ва фаровонлик сабабчисидир...
Одил шоҳ қуёш билаи баҳор ёмғиридек қора тупроқдан гуллар очади ва мамлакат халқи бошига олтин билан дурлар сочади. Қамбағал ва бечора одамлар унинг яхши, мулойим муомаласидан роҳатда; золим амалдор ва миршаблар унинг сиёсати тиғидан қўрқувда. Адолатли шоҳ шундай қўриқчики, унинг сояйи давлатида қўй-қўзилар бўри хавфидан омон; ёмонларга шафқатсизлигидан йўлдаги мусофирлар йўл тўсарлар ваҳимасидан эсон. Марҳаматидан мактабларда болалар шовқин-сурони... Ҳайбатидан йўлларда қароқчилар йўқ ва халқ қўли ўз моли билаи тўлиқ. Забтидан амалдорлар қалами синиқ ва золимлар байроғи йиқиқ. Ғамхўрлиги ва фаолиятидан масжидлар жамоат билан тўла ва мадрасалар илм устида баҳслашувчилар билан ғала-ғула. Қасоскор тиғидан ўғри қўли эл молига етмайди ва уч олиши хавфидан йўлтўсарларнинг қадами йўқлиқ биё-бонидан нарига ўтмайди. Савдо қилиш учун тун бўйи дуконларда шамъ ўчмайди, олди-сотди қилувчилар кўчаларда безорилар дайдишидан қўрқмайди. Шомдап то саҳаргача масжид хонақоҳларининг эшиги очиқ; хилватхоналар ибодат нуридан ёруғ. Шаҳарда кўчалар посбони у, далада қўйлар чўпони у. Аҳолининг ҳовли-боғи унинг шарофатидан обод; сипоҳлар орзу-умидларига етиб шодон. Одил шоҳ шарофатидан кечалари турк аёлларининг аллалари тинмайди; болалар эса, бемалол ошиғини ўйнайди. Қампирлар ип йигираркан, чарх овозига жўр бўлиб, унинг ҳақига дуо ўқийдилар; кавизаклар пахта саваркан, савагичнинг тап-тупи билан тўлқийланиб, қушиқ айтиб, уни олқишлайдплар. Фақирлар унга дуо-таҳсин ўқиб, эркалик қиладилар. Шоҳ эса, очиқ қўллилик билан фуқарога саховат қилади ва уни сийлайди.
Очларнинг овқати одил шоҳнинг шафқат ва мурувват билан ёзган дастурхонидан; яланғочларнинг либоси унипг лутф-марҳамат хазинаси эҳсонидан.  У мамлакат боғини обод қилишда ёмғир булутидай сероб; мамлакат аҳли кўзини ёритишда жаҳонга нур сочувчи офтоб. Ўзга юртларнинг элу халқи уни орзу қилади; бошқа ўлкаларнинг мазлумлари адолатпарварлиги туфайли уни Дуо билан тилга олади. Олимлар унинг яхши номини таърифлаб рисолалар битади; шоирлар унинг гузал сифатини мадҳ айлаб қасидалар ёзади. Бастакорлар унга атаб куйлар яратади; хонаида-созандалар уни дил-жигардан куйлайди.
Адолатпарвар шоҳ халқни рози қилса, хақ-таоло шоҳдан рози бўлади, кишиларнипг арзу додини тинглаганда, бу иш юзасидан ҳалқ олдида суроқ беришни ўйлаб, изтироб чекади,
Маснавий:
Ўзи подшоҳ, лекин дарвешсифат,
Унга шоҳликдан кўра фақирлик хуш келади.
Халойиққа бу шоҳдан нажот етсин,
Ҳаёт ундан асло холи булмасун.