21.06.2024 05:59 |
ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ
Нимаким, ғусл қилмоққа эрур фарз, Агар сен истимоъ этсанг, қилай арз. Агар тингласанг, мен сенга ғуслда нималар фарзлигини бир-бир айтиб берай. «С»да: «қилмоқда».
Оғизға мазмаза қилмоқ билгил, Бурунға доғи истиншоқ билгил. Билгилки, улар оғизни чайиш ва бурунга сув олиб қоқишдир. «А» ва «П»да «мазмаза қилмоқни билгил», дейилган. Бунда маъно ва вазнга халал бўлмаса-да, радифдан олдинги қофия бузилади. Эрур бу икки бўлғач бебаҳона, Бари аъзоға сув қилмоқ равона. Ҳеч бир баҳонасиз бу иккисини қилиб бўлгач, ҳамма аъзога сув қуйиш фарздир.
|