Суфён Саврийни йиғлатган аёл Суфён Саврий дебдурки, бир куни унинг уйига кирдим. Уйда бир эски бўйрадан ўзга ҳеч нима йўқ эди. Дедим: - Амакинг ўғилларига бир мактуб ёзиб, аҳволингни маълум қилсанг, улар, албатта, сенга ёрдам берадилар. Умму Ҳассон деди: - Эй Суфён, бу сўзни айтгунингча, менинг кўз ва кўнглимда улуғроқ эдинг. Мен Молик ва Қодир Зотдан ҳеч қачон мол-дунё сўрамаганман. Энди нега бунга қодир бўлмаган кимсадан сўрарканман?! Эй Суфён, мен севмасменки, менга бир дам ўтгайки, ул дам Тангридан ғофил бўлиб, Ундан бошқасига машғул бўлгаймен. Суфён ул сўздан йиғлади.
|