Робиа йиғиси Бир куни Суфён Саврий Робиа олдига борди ва қўл кўтариб, дуо қилди: - Аллоҳумма, инний асъалуккас-саломата. (Ё Аллоҳ, Сендан тинчлик сўрайман). Робиа йиғлади. Суфён сўради: - Не учун йиғладинг? Робиа деди: - Мени сен йиғлатдинг! Суфён деди: - Нечук? Робиа деди: - Тинчлик дунёда унинг таркидир, аммо сен дунёга боғланиб қолгансан. Бир куни Суфён Саврий унинг олдида деди: - «Во аҳзаноҳ» (Во, аламо). Робиа деди: - Ёлғон гапирма, агар сен маҳзун бўлсанг, тириклик кўзингга ширин кўринмасди.
|