Шайх Фаридуддин Аттор Нишобурий |
|
|
|
Сен мендек ўла олмассен! Тавбаларига сабаб бу бўлганким, бир куни атторлик дўконида савдо-сотиқ билан машғул эди. Бозор айни қизиган пайтда бир дар-веш дўкон эшигига келиб, бир неча марта «Худонинг йўлига бирор нарса беринг!» дейди. Парво қилмасдан, яна савдога берилибди. Дарвеш дебди: - Эй хожа, қандай ўласан? Ул зот дебдурлар: - Сен қандай ўлсанг, мен ҳам шундай ўлгумдир. Дарвеш дебди: - Сен мендек ўлаолмассен! Аттор ҳазратлари сўрабдилар: - Нечук?! Дарвеш айтибди: - Мундоқ! Ёғоч косасини бош остига қўйиб, «Валлоҳ» дебон жонини Ҳаққа таслим қилибди. Атторнинг аҳволи бутунлай ўзгариб, дўкон ва мол-матоҳидан бутунлай воз кечиб, тасаввуф йўлига кирибди.
|