Шайх Ёсин Мағрибий Ҳажжом Ул-Асвад |
|
|
|
Асли — валий, касби — сартарошлик Валийлик арбоби ва каромат соҳибларидан эди. Аммо бу ҳолини сартарошлик суратида яширарди. Имом Нававий (р.а.)нинг муридла-ридан эди. Имом нимаики ишорат қилса, ўша ишоратга мувофиқ амал қилармиш. Имом бир куни унга деди: — Бировлардан олган китобларингни эга-ларига қайтариб бер, ўз юртингга қайтиб, ўз аҳли аёлингдан хабар ол! Шайх Ёсин унинг сўзини қабул қилди. Ўз юртига етиб келгач, касалланди ва дунёдан ўтди.
|