Шайх Мухйиддин Муҳаммад Бин Али Арабий |
|
|
|
Ҳақиқат денгизи Имом Ёфиъий тарихида келтирилишича, Ибн Арабий Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ.с. билан мулоқот қилганди. Бир муддат сўзсиз, хомуш ўтирганларидан кейин ажра-либ кетишибди. Мулоқотдан сўнг Шайх Суҳ-равардий ҳақида Ибн Арабийдан сўрабдилар. Деди: - Бошдан оёққа қадар суннат билан тўладир. Шайх Суҳравардийдан у ҳақида сўраганида дебди: - У ҳақиқатлар денгизидир.
|