Икки юз дирҳамлик салла Бир куни биров унинг қошига борибди. Қараса, бошига камида икки юз дирҳамга арзийдиган бир салла ўрабди. Кўнглига кечибдики, ажаб исрофдурки, баҳоси бир неча дар-вешнинг либосига тенг қиммат дасторни бир дарвеш бошига чирмабди. Шайх дебди: - Биз буни ўз ихтиёримиз билан бошга чирмамасмиз. Саллани ул киши олдига қўйиб айтибди: - Агар сен тиларсен, бор, буни сотиб, дар-вешларга нима хоҳласанг, олиб кел. Ул киши саллани олиб бориб, сотиб, қайтиб келса, яна шайхнинг бошида ўша саллани кўрибди ва таажжубга тушибди. Шайх дебди: - Таажжубланма, фалон бойдан бориб сўраки, бу саллани қаёндан келтирибди? Бориб, суриштирса, бой айтибди: - Бултур дарё сафарида эдим, бўрон кўта-рилди. Назр қилдимки, агар соғ-саломат со-ҳилга чиқсам, яхши бир салла олиб, Шайхга ҳадя келтиргаймен. Олти ойдан бери Бағдодда кўнглим тилагандек салла қидирардим. Бугун кўзимга йўликди, олдим ва назрга вафо қилиб, Шайх хизматига келтирдим.
|