То мен бор эканмен, аҳмоқ эканмен... Шайх Барака дебдурки, бир киши ўз фарзандидан сўради: - Эй фарзанд, ҳеч ришгов (аҳмоқ) бўлганмисан? Ўғли сўради: - Ришгов деб кимни назарда тутмокдасиз? Ота деди: - Кимки ҳар куни хазина топиш илинжида уйдан чиқса, ришговдир. Ўғил деди: - Эй ота, то мен бор эканмен, ришгов эканмен.
|