Япроқлари тилло дарахт Бузжонда бир мадраса бор эди. Шайх Абу Зар бу мадрасадагиларни авлиёлар деб атарди. Шайх бир куни бу мадраса эшигида ётиб эди. Мадраса ходими келди. Шайх сўради: - Валийлар нима ишда? Ходим деди: - Улар бугун егулик топмайдурлар. Мадраса саҳнида бир тут дарахти бор эди. Шайх ходимга деди: - Бу дарахтни силкитинг! Ходим чиқиб силкитди, япроқлари тушди. Япроқлар холис олтин эди. Шайх қошига келтирди. Шайх буюрди: - Мадрасадаги азизлар учун таом сотиб олинг!
|