Сенга ҳеч нима бермаган бирор нарса бергандан кўра дўстроқдир Бу тоифадан биров Қошғар сафарига чиқмоқчи бўлди. Пири сўради: - Йўл харажати учун бирор нарсанг борми? Деди: - Йўқ. Деди: - Қандай кун кечирмоқчисан? Деди: - Зарурат туғилса, бировдан сўрайман. Пир деди: - Сўраганингда бирор нима берган яхши-ми ёки бермаганми? Деди: - Берган киши, албатта. Деди: - Ҳали етилмабсан. Сенга ҳеч нима берма-ган бирор нарса бергандан кўра дўстрокдир. Негаки, кимки сенга бирор нарса берса, сени Ундан ўзига тилар, кимки бермаса, ўзидан Унга юборар. Демак, бергандан бермаган яхшироқ бўлгай.
|