Чаёнга озор етказмаган авлиё Шайх ул-ислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий ўз отасидан нақл қилибдурки, Мирчаи Сафолфуруш чаённи ўз дўконидан кўтариб, бирор тепалик юзига элтиб қўярмиш. Шайх ул-ислом яна дейди: «Менинг отам ҳам бирор жониворни ўлдирмас эди ва бу абдолларнинг мазҳабидир. Улар абдоллардан эдилар ва ка-ромат аҳли». Ким фаришталарни кўра олади? Абдоллардан бировга вақт хуш бўлди ва ўз фариштасини кўрди. Фариштадан сўради: - Киши не қилса, сизларни кўрар? Деди: - Ҳеч жониворга озор еткурмаса. Бир лаҳзада Яманга бориб жанозани ўқиб келган дўкондор Мирча дўкони ёнида биров билан ўтирган эди. Бир аёл келиб айтди: - Эй риёкор, фалон киши вафот қилди, жанозасига бормайсанми? Мирча индамай туриб, дўконига кирди. Бир муддат ўтгач, ёнида ўтирган киши орқасидан дўконга кирди. У дўконда йўқ эди. Бошқа чиқиш эшиги ҳам йўқ эди. Таассуф билан келиб дўкон эшигида ўтирди. Мирча дўкондан чикди. Ул киши сўради: - Қаёққа кетиб қолдингиз? Деди: - Дўконда эдим. Ул киши айтди: - Мен дўконга кирдим, йўқ эдингиз. Мирча деди: - Бировнинг вафоти хабарини берган аёл-ни кўрдингми? Деди: - Бале. Деди: - Вафот қилган киши Яманда эди, бориб жанозасида қатнашиб келдим. Қўлида бир парча Яман матоҳи бор эди. Ул кишига берди ва деди: - Йўлда тушиб қолган экан.
|