Биёбондаги гармсел, ёмғир ва сел Абулҳусайн Саркий бир гуруҳ шайхлар билан биёбонда бораётган эди. Гармсел кўтарилди. Абулҳусайн ҳамроҳларига деди: - Қайғурманг! Бу иш менга тушибди. Мен борурмен ва сизларнинг барчаларингиз қутулиб, сероб бўласизлар. Айтганидек бўлди. У гармселда ҳалок бўлди, сўнг булут келиб ёмғир ёғди ва бошқалар сероб бўлдилар. Сел келиб, уни элтди.
|