Аллоҳни таниган киши Аллоҳнинг дўстини синамайди Ул дебдурки, Абулҳусайн Музаййинни синамоқчи бўлдим. Эшигига бориб, қокдим ва дедим: - Эй сарой аҳли, менга бир нарса эҳсон қилинг! Музаййин уйидагиларга айтди: - Бунга бирор нарса беринглар. Агар бу Тангрини таниганида, имтиҳон қилиш учун менга келмас эди. Бу гапни эшитган заҳоти ниятимдан воз кечдим ва ўз йўлимда давом этдим.
|