Ҳайит кунидаги жонфидолик Ул дебдурки, Ибн Хаббоз менга айтиб берган эди: Қурбон ҳайитида Жамра яқинида эдим. Бир дарвешни кўрдим, қўлида бир кўза ёки тўрваси бор эди. Ва дер эдиким: - Эй Эгам, одамлар қурбонликлари ва садақалари билан Сенга яқинлашадилар. Менда жонимдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Дарвеш кейин бир наъра тортди ва жон берди.