Дарвеш зиёрати, сарой ва гўзал канизак Абулҳусайн Даррож Бағдоддан Юсуф бин Ҳусайн Розий зиёратига келди. Юсуф сўради: - Нима юмуш билан келдинг? Деди: - Сенинг зиёратингга. Яна сўради: - Агар йўлда сенга биров бир муҳташам сарой ва бир гўзал канизак берса эди, сени менинг зиёратимдан қайтара олармиди? Абулҳусайн деди: - Билмайман. Тангри таоло мени бу иш билан имтиҳон қилмади... Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, яхши жавоб берибди. Аслида, бу саволни бермаслик керак эди.
|