Тариқат надир? Жунайд дебдурким, йигитлигимда Бағдодда кезар эдим. Бир вайронага кирдим. У ерда Шайх Жаъфар Ҳаффор Бағдодий ўтирган экан. Унга ташвиш берганимдан уялдим. Хижолат юзидан дедим: - Эй Шайх, бир сўз айтинг, то йўлимда давом этай! Деди: - Не сўз айтай? Унга дедим: - Йўл нечукдир? Деди: - Башорат бўлсин сенгаким, агар У сенга харидор бўлмаса эди, сен Унга харидор бўлмас эдинг, агар Унга сенинг керагинг бўлмаса эди, сен Уни сўрамас эдинг.
|