Даррандаларга мушфиқ авлиё Дўстларининг бири билан даштга ўтин учун чиқибди. Ўтин тераётиб бир-биридан йироқлашиб кетибди. Кеч тушибди. Шунча кутишса ҳам кўринмабди. Оқибат уни излаб яна даштга чиқишибди. Кўрсалар, бир дарранда тиззасига бошини қўйиб ухлаяпти, у эса чивинларни ҳайдаш билан машғул. Дедилар: - Қачонгача ўтирасан? Деди: - Ухлаётган бу жонивор уйғонгунча.
|