Том устидаги жаннат ҳурлари Бир куни Абдуллоҳ Муборак қ.с.нинг саройига борди. Абдуллоҳга деди: - Бу қўшиқчи канизакларни нега ясантириб, томнинг устига чиқарибсан? Пастга туширмайсанми? Абдуллоҳ деди: - Андоқ қилай. Саҳл уйдан чиққач, Шайх Абдуллоҳ Муборак деди: - Орқасидан етиб борингларким, ҳали замон вафот қилгусидир. Менинг томимда канизак йўқ. Аммо у ёлғон сўзламас. Булар ҳурлардирким, жаннатдан унинг истиқболига юборибдирлар. Шайхнинг муридлари етиб боришса, ул оламдан ўтиб эди.
|