Исми Аъзам нақш топган кўнгил Иброҳим Адҳам қ.с. дебдурки, Куфа билан Макка орасида биров билан йўлдош бўлдим. Шом намозини ўқигандан сўнг ўнг қўли то-монидан бир кўза сув ва бир коса ош зоҳир бўлди. Ўзи ҳам ичди, менга ҳам берди. Бу сўзни каромат соҳиби бўлмиш шайхларнинг бирига айтдим. Шайх деди: - Эй фарзанд, ул зот менинг қардошим Довуддир. Унинг васфида шундай сўзлар айтдиким, мажлис аҳли йиғладилар. Сўнгра мендан сўради: - Сенга нимани ўргатди? Дедим: - Исми Аъзамни. Деди: - Зикр қил. Дедим: - Исми Аъзам менинг кўнглимда андин азимроқдирки, тилга келтура олгаймен.
|