Фатҳ бин Али қурбонлиги Қурбон байрамида кўрдиким, халойиқ қурбонлиқ қиладур. Деди: - Илоҳий, билурсенки, Сенинг учун қурбон қиладиган бирор нарсам йўкдир. Жонимни сенга қурбон қилайин, - деб, бармоғини бўғзига тортди ва йиқилди. Бошига келсалар, жон берганди ва бўғзида яшил хат кўринарди.
Тажрид ва таваккул Бир куни Бишр Ҳофий уйига борди ва деди: - Егулик бўлса, келтур! Егулик келтирдилар. Бишр хоҳлаганича тановул қилди. Фатҳ қолганини дастурхонга чирмаб кўтарди. Биров деди: — Фатҳни таваккул аҳлининг пешвоси дейишади, бу эса дастурхон кўтариб юрибди. Бишр қ.с. деди: - Ул сизга ўргатадиким, таваккул дуруст бўлгандан сўнг бу амалнинг ҳеч зиёни йўкдир. Шайх ул-ислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, тажрид дуруст бўлса, Сулаймон мулки маълум эмас ва агар тажрид дуруст бўлмаган бўлса, қўл учун енг ҳам ортиқчалик қиладир.
|