Ҳайит кунидаги воқеа Ул дебдур: Ҳеч ёдимдан чикмайди, ҳайит куни Зуннун билан келардим. Халойиқ ийдгоҳдан хурсанд қайтиб эди. Зуннун деди: - Бу халқ ўз зиммаларидаги омонат, яъни Рамазон тоатини адо қилганидан хурсанддир. Аммо ибодатлари қабул бўлган-бўлмаганини билмаслар. Кел, бир чеккага борайлик ва булар учун йиғлайлик!
|