Икки оламда подшоҳ бўлиш ҳақида васият Биров ундан васият талаб қилди. Деди: - Сенга бир васият қилайким, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлгайсен ва ҳам охиратда. Ул киши айтди: - Буюринг. Деди: - Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидан тама қилма. Ўшанда барча халқ сенга муҳтож бўлгай. Шундай бўлгач, сен бадавлат ва подшоҳ бўлгайсен. Дунёда бу мақомга эришган зот охиратда ҳам подшохдир.