Ҳалол ризқ ва Ҳақ йўлда бормоқ ҳикмати Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик ундан сўради: - Недурки, анинг сабабидан нажот топгаймиз? Деди: — Нимаики олсанг, ҳалол йўлдан ҳосил бўлмоғи ва фақат Ҳақ йўлида бормоқни одат қилмоқ. Ҳишом деди: - Буни ким қила олгай? Деди: - Дўзах азобидан қўрқадиган, жаннат та-лабида бўлган ва Ҳақ ризосини мақсад қилган одамгина қила олур.
|