27.06.2024 13:56 |
Ҳар кимни ҳам сирингга маҳрам дема; бу сифат олам аҳлида кўп дема. Сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа бировнинг уни асрамоғи маҳолдир. Ўз хазинангни ўзинг очсанг ва махфий дурларингни ҳаммаёққа сочсанг — териб олган киши уни сепмай нима қилади ва «асра!» деб койиганинг қаерга боради? Ўзинг ўз сирингни асрай олмаганингни биласан; яна бошқа биров уни фош қилса, айбдор ҳам қиласан... Ўз айбингдан кўзингни олма; бировларнинг айбига назар солма! Байт: Уз айбига иқрор одам ҳушёр одамдир, Бошқалар айбини кўриш учун кўз очма.
|