19.06.2024 16:35 |
Ясовул шундай одамки, у мазлум, эзилган кишини золимнинг зулмидан қутқаргай. Лекин ясовул бу хизмати учун ҳалигп мазлумдан ортиқча ҳақ олгудек булса, у ҳам зулмкорнинг зулмига каттакон шерикдир. Агар хизматига яраша ҳақ олиш хаёлида бўлса, у ота мероси ва она сути каби ҳалолдир. Ва агар олган ҳақи хизматидан кам булса, бу унииг мард ва мурувватлилигига далолатдир. Борди-ю, астойдил иш битирса-да, ўзига тегишли бўлган ҳақни олмаса, бундай одамни чин авлиё деса булади. Қўпгина яхшилар бу каби жўмардликни ўзларига шиор қилиб, шу йўл билан барча мақсадларига эришганлар. Маснавий: Турли сувратда булурлар авлиё. Баъзиси эл ҳожатин қилгай раво . Лек аларнинг сирлари элдин ниҳон, Ҳақдин узга кимсага эрмас аён.
|