Шоҳбоз ҳусну истиғноси васфида Ҳудҳуднинг раҳнамолиги PDF Босма E-mail
20.06.2024 01:12

—    Нақадар гўзалсан, эй шоҳларга ўхшаш Шоҳбоз! Сенинг кўринишинг ҳам, жамолинг ҳам жуда чиройли. Ҳақ қушлар орасида сени сарафроз этди, сен гўзаллик борасида қолган барча қушларга сабоқ ўргатасан. Сенинг масканинг доимо шоҳ қўли бўлиб қолган. У сенга доимо овқат топиб едирган. У қўли билан сенинг қанотларингни силаган, тумшуғ ва чангалингни ушлаб кўрган. Шу орада чарх орангизга нифоқ солиб, сени шоҳдан жудо қилди.
Ҳижрон тузоғига мубтало бўлгач, табиатинг фироқ кунларига ўрганиб қолди. Энди яна шоҳга кўнгил қўйиб, унинг қўлини ўпиш билан баланд мартабага эриш!