108. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:49

Дардлик кунгил — шуълалик чироғ: ёшлик кўз — сувли булоқ. Туяқушга юк ортиб кўчса бўлмас, чодир қаноти очиб учса бўлмас. Ўт иши — қовурмоқ,- ел иши — совурмоқ. Сувнинг мазаси муз билан: ошнинг мазаси — туз билан;. одам яхшилиги сўз билан. Сиҳат тиласанг — кўп ема; иззат тиласанг — кўп дема. Хотин билан мақ-танма, хайр-эҳсонга ишонма. Яхши либос танга оройиш; яхши ўртоқ — жонга осойиш. Тамаъгирдан яхшилик кутма; гадойдан чақа тилама. Бахилнинг омонат асраши ажабланарли; сахийдан хиёнат кутиш ажабланарли. Чақмоқ кумушинн йиғиб бўлмас; ёмғир ипини тугиб бўлмас. Телба қулоғига панд— қуюн оёғига банд.