107. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 13:48

Майнинг бир неча қултумини баданингга киритиб, ундан бир-икки қатрани чиқазиб ташлама. У қултум ташвиши билан роҳатингдан айрилиб, у қатранннг ҳуружидан бало дарёсига ботма. У қултум днн ва имоннинг уйини йиқувчи бало селобидир. У қатра ранж-кулфатдирки, у билан ҳаётинг нақди — жонинг чиқар. Ахир, баданинг қутичасидан қатра-қатра дурларнн тўкиш билан, у қутини гавҳардан бўшатасан, жисм шишасига у қултумлар учун йўл очасан. Бу билан нафсу ҳаво қурбони бўласан. У қултум фасодга ўхшаган бир моддадирки, уни танингга яқинлатма: у қатра ҳаёт нақдидирки, ундан воз кечма. Май ичиш билан шайтон-нинг истагини юзага чиқазган бўласан... Май ичмоқ — жигар қонин ичмоқдир; Май ичиш билан заҳар ютма; жонинг нақдииасини сочиш билан наслинг тухумини қуритма!