92. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 12:08

Хато қилмоқ — одамга хос хусусиятдир. Хатосини англаб, огоҳ тортган саодат эгасидир. .Ўз хатосини эътироф этган одам — бу хатодан халос бўла олади. Қимки, хатоспнн бўйнига олмай, беҳуда далил келтириб алжирай берса, гуноҳи янада ортади. Хато қилган ўзини қанчалик лоф уриб оқласа, хатоси шунчалик рўйирост кўринади. Унинг устига кибрланиб тортишув олиб борса, халқ орасида баттарроқ расво бўлади.
Маснавнй:
Хатога қарши чора нимадир?
Сўзсиз ўз хатосига очиқ иқрор бўлишдир.
Агар хатосига далил келтираверса,
Тўғри бўлса ҳам хатони икки баравар оширади.