91. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 12:07

Фосиқ—ахлоқсиз одам — ҳамма миллатда ҳам нодон, хусусан, дили пок кишилар ўртасида янада нодонроқдир. Фосиқ — ҳамма соҳада ёмон; хусусан, тақводорликда — руҳоний қиёфасида жуда ҳам ёмон.
Қайси халқнинг ўртасига кирсанг, ўзингни, ўшаларга мосла; қандай бўлсанг, ўзингни шундай асра.
Маснавий:
Ҳаё ва адаб билан ҳаёт кечиргил,
Яна таъзим ва хурмат бажо қил,
Қайси эл ёри бўлсанг, ўшалардай бўл,
Қандай бўлсанг, шундай йўлда юр.