56. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 06:51

Май ичиш — ҳақ ҳукми билан ман этилган, ҳар ҳолда уни тарк қилиш яхши. Ошкора ва кўп ичмоқ — нотўғри; шарти — махфий ва оз ичмоқдир. Оз ичиш ҳикматга мувофиқ; махфий ичиш — ақлли кишилар хислати. Меъёрда ичиш — тани соғ одамларга жўшқинлик бахш этади; муттасил ичиш—саломатлик кемиради.
Ичкилик «ярамасликлар онасидир», унга берилишига шу хислати боисдир. Қаттиқ ичувчи ичкиликка мағлуброқ; унинг ҳар қанча ёмонлиги кўриниб турса ҳам ичувчига севимлироқ.
Бадмаст одам учун сурункасига ичишдан не фойда? Одамийликни йўқотиш учун қадаҳ-қадаҳ заҳар ичиш қандай қоида? Ҳар қултумдан сўнг бадмастларнинг қи-ладиган хиргойилари телба итлар акиллашидан нишо-на. Мастлар орасида бўлган ҳушёр — ҳушёрлар орасидаги маст билан баравар. Ҳаммага кўрсатиб — ошкора ибодат қилиш манъ этилгаи. Модомики шундай экан, ошкора гуноҳ қилиш мутлақо ярамайди.
Байт:
Кимгаким хақ саломатлик тариқини насиб қилган экан,
Ошкора тоат ҳам, гуноҳ ҳам қилмаслиги керак.