55. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 06:50

Баъзи разил ва тубан кншилар, аҳмоқона ҳазил-мутойиба қиладилар; кулдирмоқ учун товон қитиқлайдилар. Енгилтак аёл кўрганини кўрсатиб берганидек, баъзи ахлоқсиз кулдириш учун бировларни тақлид қиладилар.
Ҳазил агар одамнинг шахсиятига тегса— одобсизликдир, бундан яхшилар ор қиладилар.
Ҳазил-мутойиба бир оз кўнгилни хушламоқ учун, шодлик ва хурсандлик учун бўлса ёқимлидир. Агар ҳазилда қўпол сўзлар бўлмаса, ундан ҳеч ким ҳижолат, озор чекмайди. Беозор ҳазил зарифликдир, аммо ундан ўтса ақлсизликдир.
Байт:
Ҳазил табиатни очади, агар у ўткир ҳамда нозик фикр билан безалган бўлса,
Бордию қўпол бемаъниликка етса, одам оғизга олиб нима қилади.