46. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:52

Ёмон қилиқли одам — бадфеъл; аччиги тез — бир балога гирифтор бир офатга мубтало бадбашарадир. Булар қаён борса — балодан қутилмас; ҳар ерга қочса ҳам офатдан халос бўлмас. Ёмон қилиқ ғолиб душман-дир ва қаҳрли ёвдир, ёмон қилиқли киши эса доим унга мағлуб ва вужуди ундан мажруҳ.