45. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:52

Нодон — эшак, балки эшакдан ҳам баттар. Эшакка нимани юкласанг кўтаради; қаёққа ҳайдасанг ўша ёққа боради, унда ақл-фаросат даъвоси йўқ, бермасанг оч, берсанг тўқ. Бу бир бечорадир — юк ташувчи, ўтин-чўп ташувчи, балкн ғалла ҳам ташувчи.
Нодон— юқоридаги сифатлардаи холи; зоти билим либосидан маҳрум. Нодоннинг иши такаббурлик, кекка-йиш; хаёлида юз хил беҳуда ташвиш. Нодоннинг барча бемаъни иши ўзига маъқул; барча ёмон феъли ўзига мақбул. Унинг кўнглида одамларга юз хил озор бериш хаёли. У жоҳиллигидан халққа минг зарар етказишни ўйлайди.
Эшак ҳанграшидан қулоққа озордир, бундан бўлак не айби бордир? Эшак тегирмондан уйингга ун келтира-ди; уни пишириш учун даладан ўтин келтиради. Эшак-нинг меҳнатлари миннатсиз, унинг азоблари кулфатсиз.
Нодонни эшак десанг, хафа булади; эшакка яхши-ёмон баравар.
Байт:
У бирида бунча хунар, бу бирида бунча айб,
Қайси бири яхшилиги ақллиларга аён.