36. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:15

Тилга ихтиёрсиз—элга эътиборсиз. Кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. Тили ёмон одам —халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. Нодоннинг ваҳшийларча бақирмоғи — эшакнинг бемаҳал ҳанграмоғи. Хушсухан одам юмшоқлик билан дўстона сўз айтади; кўнгилга тушиши мумкин бўлган юз ғам — унинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки; «нафаснинг жони бор...»
Ўзи хунук, гапи бемаъни, овози ёқимсиз одам қурбақага ўхшайди. Бахт бағишловчи тоза руҳ манбаи хам тил; ёмонликлар келтирувчи наҳс юлдузининг чиқар жо-йи ҳам тил. Тилини тиёлган одам — донишманд оқил; сўзга эрк берган одам — беандиша ва пасткаш. Тил ширин ва ёқимли бўлса яхши; тил билан дил бир бўлса яна яхши. Тил билан дил — ннсондаги энг яхши аъзолардир. Бўстонда — гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир.
Одам — тили бплан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.
Байт:
Ҳажр сузининг даҳшати ошиқни ўлдиргани билан
Висол ҳақидаги хабар унинг жисмига яна жон бағишлайди.