35. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:14

Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади. Кўнгилда тил найзасининг жароҳати битмас; у жароҳатга ҳеч нарса малҳамлик қилмас.
Агар бир кўнгилда тил найзасининг жароҳати бордир, фақат яхши сўз ва ширин тил унга малҳам ва роҳатдир. Мулойим сўз — ваҳшийларни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.
Байт:
Ҳусн—жамоли йўқ одам ширин сўз бўлса,
Гўзал ва ширин сўзи билан барчани қўлга олади.