24. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
26.06.2024 22:06

Шоҳ ҳам лутф-марҳаматли, ҳам сиёсат эгаси (қаттиқ-қўл) бўлмоғи керак. Аммо ҳар бири ўз ўрнида яхши. Шоҳга дўст билан душманни фарқ қилмоқ учун кўп мулоҳаза ва фаросат керак. Ёрни ағёрдан ажратмоқ учун кўп тажриба ва зийраклик керак. Зероки, шоҳнинг сиёсатидан ҳамма хавфда ва марҳаматидан барча умидда бўлади. Шоҳ — халққа ўзини камтарин бир одам сифатида кўрсатмоғи зарурдир. Дўст ва душманнинг ҳақиқий башараси кўрингунча, номуносиб ишлар содир бўлиб қолиши мумкиндир.

Байт:
Агар шоҳ ўйламасдан бирор нобоп ҳукм чиқариб қуйса,
Кучли заифлашиб, заиф эса кучли булиб кетиши мумкин.