26.06.2024 22:04 |
Қўнгил бадан мулкининг подшоҳидир, Қўнгилнинг саломатлиги — баданнинг ҳам саломатлиги; унинг нотоблиги — бунинг ҳам нотоблиги. Демак, кўнгил-бадан мулкининг эгаси, шоҳлар шоҳидир. Баданнинг соғлиги ва касаллиги кўнгилнинг соғиқ ва касаллигига боғлиқ; мамлакатнинг обод ва харобалиги—шоҳнинг адолати ва зулмига боғлиқ. Подшоҳ — мамлакат баданининг жонидир, кўнгил — бадан мулкининг султонидир.
Байт: Мулк учун мамлакатни осойишталикда тутиб турувчи соғлом подшоҳ керак, Тан учун бадан мулкининг шоҳи булган аъзо керак.
|