14. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
24.06.2024 15:11

Вафо тўғрисада
Rарам ва мурувват — халқни вафодек бир яхши сифатдан маҳрум ҳолда кўрибдилар ва уни топиш учун йўқлик дунёси томон кетибдилар.
Жаҳон гулшани вафо гули зийнатидан бушаб қолган, башарият гули вафонинг муаттар ҳидларидан айрилган. Дунёнинг қоронғн тупроқхонасини вафо шамъи ёрит-маяпти ва замон бевафолар кўнгли билан улфатлашяп-ти. Вафонинг наргис гули давр чаманига кўз солмайди ва кишиларнинг кўнгил ғунчасида кўролмаслик ва ҳа-саддан ўзга нарса топилмайди.
Вафо — шундай бир покиза кўнгулли маҳбубаки, у табиати ва кўнгли пок бўлмаган кимсага ром ва улфат бўлмайди; вафо шундай бир покзот матлубаки, у зоти тоза, табиати пок бўлмаган одамга яқинлашмайди ва унга рағбат кўрсатмайди. Вафо — шундай асл гавҳарки, у ннсоният тожига зийнатдир. Лекин дунёда вафога лойиқ ннсон йўқдирки, бу унинг бошидаги жиғада порлаб турса. Аммо олам элида одамийлик йўқдир. Шуни унутмаслпк керакки, вафо — ҳаё билан пайваста, ҳаё ҳам вафо билан боғлиқдир.