12. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
24.06.2024 15:10

Карамдаги «к» ҳарфини гўё «кимё» сўзининг бошидан; «р» ҳарфини «семурғ» сўзининг орасидан ва «м» ҳарфини «маҳбуб» — гўзаллар оғзидан олган эмишлар. Ваҳолонки, ҳозир буларнинг учаласи ҳам оғизда бор-у, амалда топилмайди. Эл ҳам буларни унутмишдир. Демак, бизнинг замонда карам жавҳарини олам аҳлидан Тилаш заррадан қуёшни талаб қилмоқ, энг кичик Саҳо юлдузидан осмони фалакни талаб қилмоқ билан баробардир.