24.06.2024 15:06 |
Олижаноблик (яхшилик) қилиш ва мардлик тўғрисида Карам — бир жафокашнинг оғир юкини кўтармоқ ва ўша юкнинг машаққатидан уни қутқармоқдир. Карам — бировнинг тиканли машаққат юкини кўтармоқ ва тикан санчилишидан гулдек очилмоқ ва шу қилган иши ҳақида қайта оғиз очмаслик; ҳеч миннат қилмаслик, асло юзига солмасликдир... Ҳозирги пайтда карам сабзаси сабзавотфурушнинг дўконидан бўлак жойда топилмайди ва меҳр (қуёш) гули осмон гулшанидан ўзга ерда очилмайди. Қарам — инсон табиатидан ноёб ва балки йўқдир; шу сабабдан карам аҳлини кўз илғамас, ҳатто номавжуддир.
|