7. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
23.06.2024 16:59

Инсон учун яна бир улуғ фарз—эҳсон қилишдирки, бу ҳақда кўп гаплар айтилган. Масалан: «Одам яхши-ликларнинг қули», деган ҳадис ҳам шу жумладандир.
Ҳамма таълимотларда ва ҳамма миллат кишилари қошида— яхшиликка яхшиликдан бошқа мукофот йуқлиги исботланган.
Эҳсон деган сифатни абадий саодат деб, уни фитна ва офат яъжужини даф қилиш учун қурилган бир тўсиқ деб бил. Инсоният боғининг энг гўзал дарахти эҳсондир ва одамийлик хазинасининг энг бебаҳо гавҳари ҳам эҳсондир. Барча ёқимли сифатлар ва таҳсинга лойиқ аҳволлар эҳсон натижасидир ва эҳсон туфайли юзага келгандир. Барча яхшиликларнинг жами — эҳсондир ва барча яхшиликлар ҳақиқатан ундандир.
Қитъа:
Эҳсон ажойиб фазилат бўлиб, ҳар бир инсониятга мансуб, шариф сифатлига оиддир.
Уни қимматбаҳо ҳафасдаги жавоҳир билгилки, У ерда ҳайси бирини истасанг топилади.