Мударрислар тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 16:40

Мударрис—мансаб ва амалдорликка қизиқмаслиги; ўзи билмайдиган илмдан дарс беришга урунмаслиги, манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргизмаслиги; олғирлик билан дарс ўрнига шовқин-сурон солмаслиги, жоҳиллар каби салласи катта-ю, печи узун бўлмаслиги, мақтанчоқлик учун мадраса айвонининг тўрини эгалла-маслиги лозим.
Мударрис — дин илмидан аниқ масалаларни билмоғи керак, кўпчиликка дунёвий билимлардан таълим бермоғи лозим; у ярамасликлардан хазар қилмоғи ва нопок одамлардан узоқ юрмоғи; ўзини олпм ва билармон деб курсатмаслиги; турли-туман ахлоққа хилоф ишларни «қилса ҳам булади» деб ҳаромнп ҳалолга чиқармаслиги; жойиз булмаган ишлар билап машғул булиб одамлар-ни ёмонлиққа ўргатмаслиги; қилиш керак булган иш-ларни қилмасликни ҳам одамлар ундан ўрганмаслиги керак.
Агар шундай ножўя ишларни қилса, бу мударрис эмас, бидъатчи — беҳуда одатларни тарқатувчидир. Бун-дай кишиларнинг суҳбатида булиш ислом аҳлига ман қилингандир. Мударрис — олим, тақводор булмоғи, яъни ҳамма зарарли ишлардан сақланмоғи; ҳалол иш тутмоғи лозим...