Савдогарлар билан аралашишни ўргатади |
Эл ичра яна бир қатлам – савдогар, Тўхтамас савдодан бўлса савдо гар[1].
Жаҳон кезар ризқу рўзини териб, Бору будин қодир Худога бериб.
Уларга қўшилгин, келиш ҳам бориш, Бергил не сўраса, олиш ҳам бериш.
Уларда бўлар бу очун орзуси, Улус кўрки, сара, етук, эзгуси.
Машриқдан Мағрибга қатнагай толиб, Тилаган тилагинг келтирар олиб.
Ноёб кимхоб, шойи ҳам қимматбаҳо. Улардан топилар барча бебаҳо.
Савдогар бўлмаса гар олам кезар, Қора сувсар қайдан бўй-бастинг безар?!
Хитой карвонларин чиқмаса чанги, Қайдан келар чиний чинни жаранги?
Савдогар юрмаса гар олам кезиб, Кўзи кўрар кимнинг, айт, инжу тизиб?
Санай берсам гаплар бу янглиғ талай, Гапни чўзмай тилим тийдим ҳарқалай.
Жаҳонгашта азал савдогар насли, Қўшил уларга ҳам, эй инсон асли.
Ғайрат қил, уларни азиз тут ғоят, Шавкатинг оламни тутар ниҳоят. Шуҳратинг жаҳонга баён айлади, Ёмон-яхшини ҳам аён айлайди.
Ногоҳ қилса сенга пайса ҳам тортиқ, Қўлин қуруқ қўйма, севингай ортиқ.
Зиёну даромад ичра фаҳми тез, Улар билан бўлсанг ёдда тут ҳар кез.
Саёҳат қилган эр, эшит, нелар дер, Минг битта савдога шоҳид-гувоҳ эр:
Машҳур бўлсин десанг оламда номинг, Мусофир қадрин бил, раво ҳар коминг!
Шуҳрат истасанг гар ғоят сарбаланд, Савдо аҳлин сийлаб, айла баҳраманд.
Топай десанг, ўғлон, қадр ҳам қиммат, Мусофир карвонга кўрсатгин ҳиммат.
Бу янглиғ бор аҳли савдони билиб, Давру даврон сургин яйраб ҳам кулиб. |
Ислом адабиёти
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари
- Абдулла Қодирий динга қарши ёзганми?
- Мулла Абдураҳмонларни гапириш, динга қарши чиқиш ҳисобланадими?
- Адашганлар кўп. (Киноя. Фельетон)
- Мулла Абдураҳмон қандай олим?