Деҳқонлар билан аралашишни ўргатади |
![]() |
![]() |
![]() |
Яна бир тоифа заҳматкаш деҳқон, Зарур эл-юрт учун деҳқонлар ҳар он.
Булар кўнглини ҳам топгин баимкон, Дону дунга муҳтож бўлма ҳеч қачон.
Барча жонзотларга булардан фойда, Зиёда обу ош деҳқон бор жойда.
Барча тин олувчи, очқаб-тўйгувчи, Муҳтож деҳқонларга тирик бўлгувчи.
Сенинг ҳам корингга даркор бу киши, Улар боис тугал, ҳал нафсинг иши.
Бирга бўл сен улар билан, эй қардош, Покиза ҳалқуминг, ҳалол бўлгай ош.
Нелар дер, эшитгил, омилкор боши, Барча турли ишдан озода киши:
Назокат билан пок бўлай десанг гар, Ҳалқуминг покла, эл ичра мўътабар.
Эҳтиёткор бўлай десанг бемалол, Обу ошинг фақат қилгайсан ҳалол.
Десанг қашшоқ эмас, бой бўлай ғоят, Ғайратли бўл, зино қилмай ниҳоят.
Топай десанг қадру қиммат сен фузун, Фасодга қўшилма, эй фазли афзун.
Кемирар фисқ-фасод теран илдизинг, Емирар фисқ-фасод ҳар эзгу изинг.
Фасоддан асрагин насиба қутни, Ёндирар фасод ҳар бир ўчган ўтни.
Ғоят яхши айтган феъли бебаҳо, Билим билан ишин қилар бехато:
Фасоддан сен имкон қадар юр йироқ, Фасод қайда бўлса – тубанлик мутлоқ!
Фасод билан давлат турмагай, қочар, Ногоҳ турса, тонг йўқ, омонат қўноқ.
Деҳқон мисли ҳотам барча элга тенг, Худо бергандан ҳам кўнглин тутар кенг.
Боқар бор жонзотни жаҳон деҳқони, Жонзот оши ундан, парранда дони.
Улар билан бирга бўлгайсан ўзинг, Ширин сўзлаб мудом очиқ тут юзинг. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари