Ўгдулмиш ўзғурмишга авом халқ билан аралашмоқликни ўргатади |
Қора авом улус хулқу рафтори, Билим, атвори ҳам улус қатори. Қора авом асли тўғри, соддафеъл, Зарур қоидадан хийла олис эл.
Уларсиз битмас иш - кўнглинг қилиб кенг, Ширин сўзлаб бўлма улар билан тенг.
Авом хулқи қозон каби қоп-қора, Юқар сенга ортиқ бўлсанг оввора.
Қора авом бебош, ҳовлиқма шошар, Феълига иши ҳам кучи мос тушар.
Емакдан ўзга ҳеч кўринмас кўзга, Ғаму ҳасрати йўқ қориндан ўзга.
Кўр, қандоқ таърифлар авом хулқини, Синаб сўзлагучи киши фарқини:
Обу ош ташвиши авом барида, Қорин ғами аёл, эру нарида.
Қурбони оч нафсин неча минг улус, Ёнар минг азобда замин қаърида.
Авом қорни тўйса, озодлик тилар, Сиқиб тутмасанг, эрк сари интилар.
Улар билан бирга бўл, эй қариндош, Бериб тур уларга зарур обу ош. Тилингни юмшоқ қил, не сўраса бер, Зиёда наф кўрар қўли очиқ эр.
Ортиқча сўзлама, маънили сўзла, Талай фойдани оз сўз билан кўзла.
Нелар дер, эшитгил, ўзин тутган эр, Тилин маҳкам тутиб, билим билган шер:
Ўта эзма бўлма минбардан инмай, Пишитгин ҳар сўзни олдин эринмай.
Оз сўзласа ҳам соз сўзлар гар доно, Зиёд сўзладим деб ўкинар тинмай. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари