Ўгдулмиш Кунтуғди хоқоннинг ҳузурига келганини айтади |
Ўгдилмиш ҳам келди хабардор бўлиб, Хоқонга кўринди севинчга тўлиб.
Хоқоннинг Ўгдулмишга саволи
Хоқон кўргач ҳолин сўради уни, Деди: Фалак солди не кўйга сени?
Не асно кечар, айт, туриш-турмушинг, Равонми-эгрими юриш-туришинг?
Отангдан кейин, айт, не қилди фалак, Шодмисан ва ё минг аламдан ҳалак?
Ўгдулмишнинг Хоқонга жавоби
Ўтинди Ўгдулмиш: Бахтиёр Хоқон, Шону шавкат билан яша беармон.
Султон хизматидан йироғу олис, Юзин бурди мендан фалак нохолис.
Қай фурсатки, Хоқон юзин кўрмадим, Алам-ҳасрат ичра зинҳор кулмадим.
Бу кун истаб султон мени чорлади, Бошимда дафъатан қуёш порлади.
Хоқон фармонини эшитдим ўзим, Куним мунаввару ёришди кўзим. Султон савол берди эҳтирос билан, Ўгдулмиш жавоби ҳам ихлос билан. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари