Ҳазрати пайғамбаримиз саҳобаларининг, Аллоҳ улардан рози бўлгай, фазилатларини айтади |
Бани башар аҳлин тўрт бахтиёри, Расули акрамнинг тўрт чаҳорёри. Қайинота икки, куёв иккиси, Бани башар ичра йўқ ҳеч қиёси.
Отин дастлабкисин дегайлар Отиқ[1], Кўзию кўнгли туз[2], Худога содиқ.
Молу жону танин айлади қурбон, Расул саодатин тилади ҳар он.
Кейингиси Форуқ[3], йўқ ҳеч таъбири, Тили ҳам дили бир, улус кабири.
Ҳидоятга бошлар дин файзи мутлоқ, Шариатдан берди улусга сабоқ.
Яна бири Усмон, хушфеъл, мулойим, Қўли очиқ, ҳиммат қиларди доим.
Фидо этди молу ҳаттоки ўзин, Пайғамбарга берди у икки қизин.
Али эрди бири ҳар ишга қодир, Оқилу ботир не, шердай баҳодир.
Қўли очиқ, ғоят баланд ҳиммати, Билимли, тадбирли, улуғ қиммати,
Булар дин-шариат бор юкин ортган, Кофир, мунофиқлар азобин тортган. Чаҳорёрлар билан безавол зотим, Улар билан маъмур ҳаёт-мамотим.
Беадад йўлларман уларга салом, Саломим етказиб, раво айла ком.
Камина ёд этиб дуо йўллагай, Токи қиёматда мени қўллагай. |
Ислом адабиёти
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари
- Абдулла Қодирий динга қарши ёзганми?
- Мулла Абдураҳмонларни гапириш, динга қарши чиқиш ҳисобланадими?
- Адашганлар кўп. (Киноя. Фельетон)
- Мулла Абдураҳмон қандай олим?