Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо фазилатларини айтади |
Расулин юборди меҳрибон Раҳмон, Башар аҳли ичра сарвар бегумон.
Қоронғу зулматда муслим зиёси, Саодатга восил айлар кимёси.
Оллоҳнинг элчиси ҳар ишга қодир, Толе топдинг лутфи билан, баҳодир.
Отаю онасин фидо қилди ул, Содиқ умматига йўл берди мақбул.
Сену мени дея тунлар ҳам бедор, Саодат ёлворди Тангридан такрор.
Тилади бахтимиз минг заҳмат билан, Руҳин шод айлагил минг раҳмат билан. 40 Нуқул қайғу-дарди уммати учун, Нажот тилар эди роҳати учун.
Отадан, онадан ҳатто меҳрибон, Умматига нажот тиларди ҳар он.
Тангридан мўминлар учун иноят, Мулойим атвори, хулқи хуш ғоят.
Аъло атворию феъли ҳам силиғ, Беназир, сахий зот ҳам очиқ илиг.
Замину самога бир йўла пайванд, Мақомин айлади Тангри сарбаланд.
Азиз-авлиёга азалдан бошчи, Барча набийларга сарвар, йўлбошчи.
Шиор этдим Набий ҳаёти тарзин, Адо этдим дилдан суннату фарзин.
Илоҳо, индирма кўнглимга ҳеч гард, Қиёматда паноҳ ҳабибингдай мард.
Рўзи Маҳшар кўрсат тўлин ой юзин, Илоҳо, қилгайсан раҳнамо, ўзин. |
Ислом адабиёти
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари
- Абдулла Қодирий динга қарши ёзганми?
- Мулла Абдураҳмонларни гапириш, динга қарши чиқиш ҳисобланадими?
- Адашганлар кўп. (Киноя. Фельетон)
- Мулла Абдураҳмон қандай олим?